...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия элчиси Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди


17:21, 20.06.2017 Жамият
 2 070

Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, вазир жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби, собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафот этгани муносабати билан самимий таъзия билдирди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
 
Элчи Наитҳарт Хёфер-Виссинг ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёевга Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмайер номига йўлланган мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Германия халқига билдирилган ҳамдардлик ва далда учун миннатдорлик билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг биринчи канцлери Гельмут Коль 16 июнь куни 88 ёшида Людвигсхафене-ам-Райндаги уйида вафот этган эди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Абдулазиз Комилов Гельмут Коль Ўзбекистон Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар