...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия 2020 йилгача 3,6 миллион қочоқни қабул қилади?!


17:54, 25.02.2016 Олам
 2 446

2015 йилнинг ўзида Германияга 1,1 миллион қочоқ келган.

Германия 2020 йилгача 3,6 миллион мигрантлар ва қочоқларни қабул қила олиши мумкин. Бу ҳақда “Sueddeutsche Zeitung”га асосланиб “Dailysabah” хабар берди.

Мамлакатга 2016-2020 йиллар оралиғида йилига 500 мингдан мигрант қабул қилиниши кутилмоқда ва бу вазирлар томонидан тасдиқланди. Беш йил мобайнида Германияга келувчилар сони, ҳисоб-китобларга кўра, 2,5 миллион кишини ташкил этади ва ўтган йилда келган 1,1 миллион иммигрантлар билан умумий ҳисоб 3,6 миллион кишига етади.

Германияда бунчалик кўп мигрантлар ва қочоқларни қабул қилиш режаси баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Аҳолининг бир қисми келувчиларга яшаш учун зарурий имкониятлар яратиб берилишига шубҳа билан қарамоқда. Хабарларга кўра, Иқтисодиёт вазирлиги барча иқтисодий омилларни ҳисоблаб чиққан.

Маълумот ўрнида, Яқин Шарқдаги нотинчлик ва ДАИШнинг минтақа хавфсизлигига солаётган таҳдиди туфайли аҳолининг бир қисми ўз мамлакатларини тарк этиб, асосан Европа давлатларига бошпана излаб бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Германия Қочоқлар Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!