...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гаити президенти ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этди


13:43, 08.02.2016 Олам
 2 450

Асли қўшиқчи бўлган Мишель Мартелли келгуси фаолиятида яна мусиқа оламида давом эттиради деб тахмин қилинмоқда.

Гаити президенти Мишель Мартелли ўз лавозимини тарк этаётгани ҳамда ўрнига бўш иш жойини қолдириб кетаётгани ҳақида расмий равишда хабар қилди, деб ёзади “Euronews”.

Мартеллидан сўнг ушбу лавозимни ким эгаллаши номаълум. Мамлакатда янги президент сайловлари шу йилнинг апрель ойида бўлиб ўтиши эҳтимоли бор. Мартеллининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахс бир неча кун ичида тайинланиши лозим.

“Сенат аъзолари, депутатлар, мамлакатнинг кўзга кўринган сиёсий вакиллари билан учрашувдан сўнг, улар менга лавозимни муаммосиз тарк этишимга кафолат беришди. Улар мамлакатдаги ҳолатни бир маромда ушлаш учун қўлларидан келган барча ишни қилишади”, – дейди Гаити президенти Мишель Мартелли.

Айни дамда мамлакат пойтахти Порт-о-Пренс аҳолиси парламент сайловларининг бир неча марта қолдирилиши ва овоз бериш натижаларини тан олишни истамаслик каби қатор сиёсий воқеалардан сўнг ҳалигача ўзига кела олмади. Ҳукумат шу аснода ҳаттоки, Марди-Гра карнавалини ҳам хавфсизлик мақсадида бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўз лавозимини тарк этаётган Гаити Республикасининг президенти Мишель Мартелли 2011 йилнинг 14 майида ушбу лавозимга сайланган эди. Кеча, 7 февраль куни у расман лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Балки Мишель Мартелли ўзининг мусиқа оламидаги фаолиятини давом эттириш истагидадир. Аслида у бир неча мусиқий альбомлар муаллифи саналади. 
Умида Якубова

Теглар:Гаити Президент Мешель Мартелли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!