...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ янги хавфдан огоҳлантирди


17:33, 20.04.2018 Жамият
 11 584

Касаллик оғир кечади ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса оқибати ноҳуш тугаши мумкин.

Иссиқ кунларнинг бошланиши билан қурт-қумурсқалар ва қон сўрувчи каналар уйғонади. Республика ҳудудида каналарнинг бир қанча тури тарқалган бўлиб, одамлар учун хавфли Конго-Қрим гемморогик иситма вирусини ташувчи иксод каналари уларнинг кўп қисмини ташкил қилади, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати.
 
Бу касаллик одамларга асосан майда шохли ва йирик шохли қорамоллардаги мавжуд (Иксод) каналарни териш, уларни жунини олиш ёки чўл ҳудудларида уларни боқиш жараёнида кана чақиш орқали юқади. Иксод каналарининг ҳазм йўлларида кўплаб миқдорда касаллик қўзғатувчи бўлган вируслар мавжуд бўлиб, кана одамни чаққанда қонга тарқалади.
 
Вирус ажратган моддалар натижасида одам қонининг ивиши издан чиқади натижада бурун ва бошқа табиий тешиклардан қон кетиши кузатилади. Касаллик оғир кечади ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса оқибати ноҳуш тугаши мумкин.
 
Бу каби касалликларнинг олдини олиш учун, қишлоқ ҳудудларидаги якка хўжаликларда чорва молларини сақлаш шароитини тўғри ташкил этиш ва каналарнинг кўпайишига йўл қўймаслик зарур.
 
Ҳайвон боқиладиган молхона, қўра ва қўтонларнинг тупроқлари, лой қилинган деворлар кана кўпайиши учун яхши шароит ҳисобланади. Шу боис, касалликка қарши курашишнинг самарали усули каналар чақишининг олдини олиш ва уларни йўқ қилишдан иборат. Каналарни йўқ қилиш учун уй ҳайвонларининг териси йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар ҳафтада бир марта хлорли бирикмалар бўлган махсус дезинсекцион моддалар билан ишловдан ўтказилиши лозим.
 
Шунингдек, тиббиёт вакиллари ва беморларни парвариш қиладиган ходимлар касаллик билан зарарланган кишиларнинг яқинларига касаллик юқишига йўл қўймасликлари зарур. Бунинг учун улар ўз фаолиятида дока ниқоб, резина қўлқоп ва тери ҳимоя кийимларидан (халат, костюм, қўлқоп ва ҳ.к.) кенг фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.
Фирдавс БЕК

Теглар:ФВВ касаллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар