...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ водий аҳолисига ҳам огоҳлантириш берди


13:17, 22.05.2018 Жамият
 3 467

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолисини бугун, 22 май куни кутилаётган селдан огоҳлантирган эди.
 
ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази водий аҳолисига ҳам мурожаат билан чиқди.
 
Унда маълум қилинишича, эртага, 23 май куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.  
 
Об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши мумкин.
 
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
 
Эҳтиёт чораларини кўришингизни,  ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда,  ФВВнинг (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақам”ига мурожаат этишингиз сўралади. 
 

Теглар:Сел ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар