...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ огоҳлантиради!


16:04, 15.12.2015 Жамият
 3 185

Икки мингдан ортиқ газ ва бошқа иситиш ускуналарини сотиш ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунинг натижасида Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан 50 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилди.

Совуқ тушиб, қишнинг аёзли кунлари бошланган сари иситиш воситаларига нисбатан талабнинг ортишига сабаб бўлади. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари мутахасислари томонидан аҳоли ўртасида табиий газ ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

“Ностандарт, сифати кафолатланмаган иситиш мосламалари, шу жумладан табиий газ билан ишлатиладиган печларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, улар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Маълумотларга қараганда, шу бугунга қадар ўтказилган рейдлар давомида икки мингдан ортиқ ностандарт, сифати камолатланмаган газ ва бошқа иситиш ускуналарини сотиш ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқлаган. Бунинг натижасида Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан 50 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилиб, уч мингдан ортиқ ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламалари сотуви тўхтатиб қўйилган.

Шу билан биргаликда, аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар 166 минг маротоба ўтказилган.
Қамариддин Шайхов

Теглар:ФВВ огоҳлантириш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар