...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишга оид янги қонун лойиҳаси тақдим этилади


11:14, 26.12.2018 Жамият
 1 566

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1-бандида назарда тутилган

2019 йилда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳаси 2019 йилнинг февраль ойида Вазирлар Маҳкамасига, март ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
 
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1-бандида назарда тутилган.
 
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
 
  • фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат кафолати, уларнинг асосий тушунча ва тамойиллари;
 
  • фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятида, давлат органлари ваколатлари;
 
  • ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;
 
  • фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар.

Теглар:Соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар