...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқаро муҳофазаси институтида магистратура бўлими очилди


13:56, 29.08.2017 Жамият
 2 150

Диққат, эълон: ҳужжатлар жорий йилнинг 2 сентябридан 10 сентябргача қабул қилинади.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қошида ташкил этилган Ўзбекистон фуқаро муҳофазаси институти 2017–2018 ўқув йиллари учун магистратура бўлимига қабул ишлари бошланганини маълум қилди.
 
Ҳужжатлар жорий йил 2 сентябридан 10 сентябргача қабул қилинади.
 
Магистратурага кириш истагида бўлганлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак бўлади:
 
  • Мутахассислиги бўйича ариза;
  • Дипломнинг асл нусхаси (иловаси билан бирга);
  • 6 та расм (3.5 x 4.5 шаклда);
  • Ҳарбий гувоҳнома ёки шахснинг ҳарбий хизматга лаёқати ҳақидаги маълумот;
  • 086 – тиббий маълумотнома;
  • Меҳнат дафтарчаси (агар мавжуд бўлса);
  • Иш жойидан раҳбарият тавсияномаси.
 
Ҳужжатларни топшириш вақтида фуқаро паспортнинг асл нусхасини тақдим этади.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаро муҳофазаси институти Магистратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар