...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция Бош вазирига таҳдид қилинди


02:22, 30.01.2016 Олам
 2 751

Вальснинг иш жойига келтирилган конверт ичидан наркотик модда чиққан.

Шу кунларда Франция Бош вазири Мануэль Вальсга Facebook.com ижтимоий тармоғи орқали таҳдид қилинмоқда. Бу ҳам етмагандек, бугун унинг иш манзилига ичига наркотик модда солинган конверт келди, дея хабар беради “Mk.ru” нашри.

Маълумотларга қараганда, конверт Бош вазирнинг Матиньон саройидаги иш жойига юборилган. Унинг ичидан нафақат наркотик, балки мамлакатда Вальс раҳбарлик қилаётган социалистик партия фаолиятига таҳдид қилинган мактуб ҳам чиққан. Айни вақтда ҳукумат расмийлари ва хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу “ғаройиб совға”нинг эгаларини аниқлаш ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Карлос Вальс Гальфетти Социалистик партияси аъзоси, 2012 йилдан 2014 йилгача мамлакат Ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган. 2014 йилнинг 31 мартидан эса Бош вазир лавозимида ишлаб келмоқда.
 
Умида Якубова
 

 

 

Теглар:Франция Мануэль Вальс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!