...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото/Видео: Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяда қандай кутиб олинди?


12:17, 22.11.2017 Жамият
 9 566

Ўзбекистон Президенти шарафига икки давлат байроқлари кўтарилган. Фахрий қоровул саф тортди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга расмий ташриф билан бориши ҳақида хабар берган эдик.
 
2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат тахминан 22:23лар атрофида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетган эди.
 
Самолёт тахминан 6 соат вақт давомида 4849 км масофани босиб ўтгач, Сеул халқаро аэропортига етиб борди.  


 
Президент Шавкат Мирзиёев ва унга ҳамроҳлик қилган мамлакатнинг биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова Корея Республикасининг расмий шахслари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.


 
Жанубий Корея Республикаси расмийлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.


 
Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олганлиги маълум қилиган.





Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жанубий Корея Шавкат Мирзиёев Зироатхон Ҳошимова Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар