...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотопост: Женевада “Мирзо Улуғбек” фильмининг премьераси бўлиб ўтди


18:56, 20.06.2017 Кино
 12 387

Фильмда Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров ва Ҳошим Арслонов каби актёрлар қатори жаҳон киноси юлдузлари бўлган Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле ҳам иштирок этишган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан продюсерлик қилган “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли картина кеча, 19 июнь куни Женевада тақдим қилинди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.




 
“Кеча Женевада “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” тарихий ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм намойиши “The Club des leaders” халқаро жамиятининг Швейцариядаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди”, деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.
 
Тақдимот маросимида сўзга чиққан Лола Каримова-Тилляева “Ушбу кинолентани бугун эътиборингизга ҳавола этиш мен учун катта шараф. XV асрда Мирзо Улуғбек ҳукмронлик қилган даврда Самарқанд астрономия, математика ва геометрия соҳаларида илғор илмий тадқиқотлар халқаро марказига айланди. Бу буюк инсон, етук олим ва адолатли ҳукмдор шахси болалигимдан мени ўзига мафтун этди. Унинг ҳикояси замондошларимиз эътиборига ҳавола этилиши лозим”, дея таъкидлаб ўтди.


 
Эслатиб ўтамиз, картина режиссёри Баҳодир Йўлдошев. Фильмда XV асрнинг буюк астрономи Мирзо Улуғбекнинг Мовароуннаҳр ҳукмдори ҳаётидаги фожиалар, мушкулотлар ва зафарлари акс этган. Фильмда АҚШ, Франция, Буюк Британия, Дания, Россия, Ўзбекистон ва Нидерландиянинг етакчи олим ва мутахассислари Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги мулоҳазалари, маълумотлари билан ўртоқлашади. 

Картинани суратга олишда Оксфорд университетининг Бодлиан кутубхонаси, Британия музейи, Франциянинг Observatoire de la Cote d’Azur расадхонаси ҳамда Оксфорднинг St. John’s коллежи ва Илм-фан тарихи музейи артефактлари, қўлёзмалари ва экспонатларидан фойдаланилди. Суратга олиш жараёни Пристон университети, Гриффит расадхонаси ва Калифорния университетида ҳам олиб борилди. 



Картинада Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров ва Ҳошим Арслонов каби актёрлар қатори жаҳон киноси юлдузлари бўлган Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле ҳам иштирок этишган.

Дурдона Расулова 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Тимур Тилляев Мирзо Улуғбек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!