...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотофакт: Юнусободдаги МТМни кўриб ёқа ушлайсиз. Замонавий боғча деганлари шуми?


17:44, 22.10.2018 Жамият
 16 556

Qalampir.uz’га суратларни йўллаган она ўз фарзанди ушбу МТМда тарбияланишини айтиб, шароитлардан нолиган.

Сўнгги вақтларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятидан шикоят қилаётган ота-оналар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Таълим тизимида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар МТМларда ўз асоратини кўрсатмоқда.
 
МТМлардаги ўғирликлар ўз йўлига... Буни муҳокама қилиш ўрнига, масалани ўша ерларда ишлаётганларнинг виждонига ҳавола қиламиз. Бироқ, мактабгача таълим муассасалари санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинмаслиги, болаларнинг совуқ, чакки ўтаётган хоналарда ўтиришига кўз юмиб бўлмайди.




 
Бу ҳақда сўз юритишимизга эса Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 136-мактабгача таълим муассасасидаги аҳвол сабаб бўлди. Qalampir.uz’га суратларни йўллаган она ўз фарзанди ушбу МТМда тарбияланишини айтиб, шароитлардан нолиган.


 
Тасвирларда кўриниб турибдики, МТМ ошхонасида санитария қоидалари умуман риоя қилинмайди. Қолаверса, маҳсулотлар сақланиши ҳам талаб даражасида эмас. Албатта, бунинг учун аввало МТМ моддий-техник базаси бут бўлмоғи лозим.
 
МТМнинг айрим хоналаридан ёғингарчилик вақтида чакки ўтган. Натижада деворлар нураган, хоналарда кўлмаклар ҳосил бўлган.
 
Бизга алоқага чиққан онанинг маълум қилишича, шу кунларда 22 нафар бола овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган. Ота-оналар МТМга 3 ёшга тўлмаган болалар яширинча қабул қилинаётганидан норози.




 
Хўш, ушбу вазиятга тегишли ташкилотлар, хусусан, Мактабгача таълим вазирлиги расмийлари қандай қарайди. Qalampir.uz жавоб кутади.  









Теглар:МТМ Боғча Мактабгача таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар