...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Tashkent City”нинг қурилиш ишлари бошланди


10:37, 24.10.2017 Жамият
 11 743

Ушбу марказ Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари ҳамда Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасидаги 80 гектар майдонда жойлашади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 июлдаги “Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудудда янги иш шаҳарчаси қурилади.


 
“Tashkent City”ни бунёд этишда мазкур марказ барпо этиладиган ҳудуддаги уйлар, нотурар жойлар бузилиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ҳамда фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тариқасида ер ажратилади.


 
Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасида 80 гектар майдонда жойлашиши режалаштирилган “Tashkent City” халқаро бизнес марказининг концепцияси қабул қилинди. “Tashkent City” бизнес маркази сейсмик шароитлар, шаҳарнинг архитектура қиёфаси, қурилиш анъаналарини ҳисобга олган ҳолда яшил табиат билан ҳамохангликда барпо этилади.


 
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Tashkent City” марказини қуриш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундан ташқари, қурилиш ишларидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқ саҳифаларида пайдо бўлмоқда. Ана шу суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


 
Марказда 40 қаватдан баланд бўлмаган замонавий технологиялар асосидаги бизнес офислар, меҳмонхоналар, 12 қаватдан баланд бўлмаган турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркетлар, савдо майдонлари, ресторан, кафе ва ерости автотураргоҳлари қурилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Tashkent City Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар