...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Ўзбекистон ОФКга аъзо футбол федерациялари техник рейтингида ўрнини сақлаб қолди


10:30, 21.12.2017 Спорт
 1 745

Рейтингни БАА 95.94 балл билан бошқариб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги техник рейтингини эълон қилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон 43.305 балл билан қитъада 9-ўринни банд этиб турибди. “Ғарб” минтақасида, Ўзбекистон 5-мамлакат бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.
 
Мазкур рейтингни БАА 95.94 балл билан бошқармоқда.
 
Жанубий Корея эса, 87.48 балл билан 2-поғонага жойлашган. “Кучли учлик”ни, Хитой 86.671 балл билан якунлаган.
 

 
Маълумот учун, ОФК техник рейтинги терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги балларнинг 10 фоизи, тегишли ассоциациялар клубларининг ОЧЛ ва ОФК Кубоги халқаро мусобақаларида жамғарган балларининг 90 фоизидан ташкил топган.
 
Қайд этиш керакки, якуний техник рейтинг 2019 ва 2020 йиллардаги ОЧЛ ва ОФК Кубоги мусобақалари учун ОФКга аъзо мамлакат ферерациялари клубларига ажратиладиган квоталар сонига таъсир қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистоннинг тўрт жамоаси номаълум сабабларга кўра, ОФК талабларини бажара олмагани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОФК рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!