...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Мирзачўлдаги янги корхона ўтовларда иш бошлади!


20:28, 07.11.2017 Жамият
 3 768

Корхона раҳбари: “Ҳомийлар кўмагида ажратилган 65 миллион сўмга тикувчилик цехи очдик. Ҳозирда болалар ва аёллар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқармоқдамиз”.

Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюргани, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев билан учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар — мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани, бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кредит маблағларини ажратиш ушбу соҳадаги ҳамкорликда асосий ўрин тутиши ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашгандик.
 
Демакки, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилган. Айнан шундай ислоҳотлар, сафарбар этилган имкониятлар самараси ўлароқ янги-янги корхоналар ишга тушмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Тикувчи Дилноза” хусусий корхонаси иш бошлади. Бу ерда 10 га яқин турдаги тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда.
 


“...Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик, айниқса, ёшлар бизнесини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордан руҳланиб, ҳомийлар кўмагида ажратилган 65 миллион сўмга тикувчилик цехи очдик”, дейди корхона раҳбари Дилноза Жўраева.
 
Корхона раҳбарининг айтишича, тадбиркор янги корхонани антиқа усулда бунёд қилган. Улар ишни ўтовларда ташкил этишган! Ўтовлардан бирига тикув ускуналари ўрнатилган бўлса, иккинчисида бичиш ишлари амалга оширилади. Айни пайтда кичик корхонада болалар ва аёллар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқармоқда.


 
ЎзА журналдистлари туширган фотосуратларда янги корхона нафақат ишлаб чиқариш цехи, балки бориб-бориб дунё сайёҳларини ўзига жалб этувчи масканга айланишига ҳам ишонасиз.

Теглар:Кичик бизнес Табдиркорлик Ўтовда тикувчилик цехи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар