...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: GM Uzbekistan’нинг мустақиллик байрамига атаган янги автомобили билан танишинг


10:11, 20.07.2017 Жамият
 27 654

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилиши режалаштирилаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 июнь куни Андижон вилоятига ташриф буюрган эди. Ўшанда Президентга янги автомобиль – Chevrolet Tracker тақдимоти ўтказилган эди.
 
Кеча, 19 июль куни GM Uzbekistan АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобилларни тақдим этишни режалаштиргани ҳақида айтган эди.
 
Лекин GM Uzbekistan’нинг ўзи эса Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб янги автомобиллар чиқарилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилди.
 
Таъкидланишича, “ушбу маълумотлар жорий йилнинг 5 июль куни босма ва электрон ОАВлар вакиллари учун ўтказилган пресс-тур чоғида тақдим этилган ахборотнинг нотўғри талқинидир”.
 
Шунга қарамай, сайтимизга маълум бўлишича, GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Chervolet Tracker автомобили мустақилликнинг 26 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда.
 
Chevrolet Tracker автомобили ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз:








 
- Универсал кузов
- Олди ёки ҳамма приводли
- 5 эшикли, ўлчамлар 4248 / 1792 (2035+ойна) / 1674
- Орқа юкхона ҳажми – 356 / 1370 (орқа ўриндиқлар букланганда)
- Ёнилғи бак ҳажми – 53 литр
- Оғирлиги – 1380 кг
- Двигатель – бензин ёқилғиси билан ишловчи 1.8 литр ҳажмли 16 клапан 4 цилиндрли 140 от кучи
- Евро-5 талаблари даражасида
- Узатиш қутиси – 5 скоростли механик ёки автомат
- Тормоз тизими – орқа ва олд дискли
- Шина ва дисклар ўлчами – 205/70R16, 6.5Jx16; 215/55R18, 7.0Jx18
- Ёқилғи сарфи – шаҳарда 9 литр, трассада 7 литр, аралаш 8 литр атрофида
- Максимал тезлик соатига 180-195 километр
- 100 км/соатга чиқиш вақти 9.8-10.9 секунд
Бобур Жалолов

Теглар:Chevrolet Tracker GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 186

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар