...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Бу Мотамсаро она ҳайкалими ё ташландиқ ҳудуд қўриқчиси?


15:00, 05.10.2018 Жамият
 8 353

Ахир тош бўлса-да, барибир, онадир ул, онадир...

“Хотира майдони”. Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг барча шаҳарлари, туман ва вилоятлари марказларида бунёд этилган ушбу масканлар бугунги кунда халқимизнинг ўтганларни ёд этиб, уларнинг хотирасига эҳтиром кўрсатадиган азиз ва муқаддас қадамжога айлангани бор гап.
 
Айни пайтда мазкур майдонлар бетакрор меъморий ечимлари, ландшафти билан шаҳар ва ҳудудлар марказларига ўзгача чирой, кўркамлик ҳам бахш этиб турибди. Хусусан, бунга жорий йилда Гулистон шаҳрида ўзбекона айвонлар асосида қайта қурилган “Хотира майдони”ни мисол келтириш мумкин. Ҳозир шу атрофдаги “Никоҳ саройи”дан чиққан келин-куёвларнинг майдонни зиёрат қилиши, ундаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйиши урфга айланган. Оқшом сайрга чиққанларнинг энг севимли жойи ҳам мана шу майдон. Аммо, Ховос туманидаги Гулбаҳор маҳалласидаги “Хотира майдони” ва “Мотамсаро она” ёдгорлигининг бугунги аҳволига асло бундай таъриф бериб бўлмайди.






 
Гулбаҳор-Ховос туманининг собиқ маркази. Ҳудуд маркази Ховос шаҳарчасига кўчирилганига эса кўп йиллар ўтди. Бугун шаҳарчада кўркам бинолар бунёд этилиб, ободонлаштириш ишлари киройи бажарилмоқда. Лекин мана неча йилларки эски марказдаги “Хотира майдони”нинг тақдири аро йўлда қолгандек, гўё. Эҳтимол, “Мотамсаро она” ҳайкалини ҳозирги марказга кўчириш кўзда тутилгандир. Аммо нима бўлганда ҳам, халқимизнинг ўтганлар хотирасига эҳтиром кўрсатиши учун бунёд этилган масканнинг бундай абгор ҳолатда туриши, энг ачинарлиси, фарзанди доғида мотамга чўмган ва ҳамон уни кутаётган она рамзининг янтоқзор ва харобалар орасида қолиб кетганлиги киши қалбида ачиниш уйғотмай қолмайди. Зеро, тошдан ясалган бўлса-да, унда ҳар биримиз учун ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса босолмайдиган оналаримиз рамзи бор, азизлар.
 
...Ҳайкал пойида унга тикилар эканман, ”Мотамсаро она” қиёфасидаги мунг янада ортгандек бўлди, гўё. Ахир тош бўлса-да, барибир, онадир ул, онадир...







Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё (Халқ сўзи)

Теглар:Мотамсаро она ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар