...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Алишер Усмоновнинг жияни, Бобур Усмоновнинг синглиси Ганя Усмонова турмушга чиқди


19:32, 01.12.2017 Жамият
 24 847

Хабарларга қараганда, тўй оқшоми Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасининг павильонларидан бирида бўлиб ўтган.

Россиялик таниқли ўзбек миллардери Алишер Усмоновнинг нафақат ўзи, балки оила аъзоларининг шахсий ҳаётидаги ўзгаришлар доим эътибор марказида бўлиб, одамларда қизиқиш уйғотиб келган.


 
Миллиардернинг Ўзбекистонда истиқомат қиладиган жияни, яъни Алишер Усмоновнинг акаси Баҳодир Усмоновнинг қизи Ганя Усмонова турмушга чиқди. Маълумотларга қараганда, Усмонова Важа Узоқовга турмушга чиққан. ОАВлар йигитнинг теннисчи эканини иддао қилмоқда.


 
Хабарларга қараганда, тўй оқшоми Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасининг павильонларидан бирида бўлиб ўтган. Павильон декораторлар томонидан тўй учун махсус безатилган.
 
Ганя Усмонова ёшлар орасида мода вакили сифатида яхши таниш. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ўзининг мода олами вакили эканига ишора бериб боради. Шу сабабдан бўлса керак, келин тўйда бир неча либосларда намоён бўлган.




 
Келин салом ҳам шоу тарзида ташкиллаштирилгани айтилмоқда. Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, келин салом тадбири Тошкентдаги “Зарқайнар” – Миллий либослар галереясида ўтказилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова келин салом айтган. Актриса Дилором Эгамбердиева ва Усмоновларнинг келини Диёра Усмонова келинга ёрдамчилик вазифасини бажаришган. Келин салом тадбирида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова иштирок этишгани ҳақида маълумотлар бор.
 
Маълумот учун, Алишер Усмоновнинг ягона меросхўри деб эътироф этилган марҳум Бобур Усмонов Баҳодир Усмоновнинг тўнғич фарзанди, Ганя Усмонованинг акаси эди. У 2013 йилнинг 8 май куни Тошкент шаҳрида рўй берган ЙТҲ сабаб вафот этган эди. Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди.


 
Диёра Усмонова турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг турмуш қургани ҳақида расмий маълумот бермади. 2017 йилнинг 27 июль куни ўғилли бўлганини ва унга Икром деб исм қўйишганини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида маълум қилганди. 

Теглар:Ганя Усмонова Алишер Усмонов Бобур Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар