...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарзандингиз дарсликлари ижараси неча пуллигини биласизми?


11:26, 31.08.2018 Жамият
 5 259

Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Барча синф ўқувчилари ўқиш бошлангач, (1-синфдан ташқари) йил давомида фойдаланиш учун мактаб ахборот-ресурс марказидан ижарага китоб олади.
 
Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2018-2019 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
 
  • умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;
  • 2-синфлар учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 26 900 сўмни;
  • 3-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 200 сўмни;
  • 4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 300 сўмни;
  • 5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 7 400 сўмни;
  • 6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 14 600 сўмни;
  • 7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 700 сўмни;
  • 8-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 8 900 сўмни;
  • 9-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 9 400 сўмни;
  • 10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 22 800 сўмни;
  • 11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 41 800 сўмни ташкил қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мактаб Ўқув йили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар