...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарҳод Эрманов энди расман Хоразм вилояти ҳокими


15:11, 30.11.2018 Жамият
 4 553

Президент вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.

Бугун, 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.



Фарҳод Эрманов 1958 йилда туғилган. Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилояти ҳокими вазифаларини бажаришда синовдан ўтган. Халқ депутатлари кенгашининг партиялар гуруҳлари билан ўтказилган маслаҳатлашувларда ҳам Фарҳод Эрманов номзоди қўллаб-қувватланган.

Аввалроқ Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, ички ишлар ва солиқ бошқармалари бошлиқлари вазифаларига ҳам янги раҳбарлар тайинланган эди.



Президент вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.

Теглар:Фарҳод Эрманов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар