...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада уч туман ҳокими вазифасидан озод этилди


09:34, 09.02.2018 Жамият
 6 313

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу уч тумандаги ижтимоий-иқтисодий, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларидаги камчилик ва ютуқларни қайд этиб ўтди.

Кеча, 8 февраль куни Фарғона вилояти халқ депутатлари Риштон, Бувайда ва Сўх туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессеялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 
Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этди.
 
Шуҳрат Ғаниев бу уч тумандаги ижтимоий-иқтисодий, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларидаги камчилик ва ютуқларни қайд этиб ўтди.
 
Вилоят ҳокими Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашида туман ҳокими Ғайрат Мамадалиевни тумандаги табиий газ, ичимлик суви ва соғлиқни сақлаш соҳаларида йўл қўйган камчиликлари учун ўз вазифасидан озод этди.
 
Кенгашда Ғайрат Мамадалиев ўрнига шу кунга қадар Сўх тумани ҳокими бўлиб ишлаган Таваккалжон Раҳимов тайинланди.
 
Шундан кейин вилоят ҳокими Халқ депутатларининг Бувайда туман Кенгашида сўзга чиқиб тумандаги электр таъминоти, ичимлик суви ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги ютуқларни эътироф этди.
 
Кенгашда туман ҳокими Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди ва айни пайтда Бағдод тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Беҳзод Ибрагимов туман ҳокими этиб тасдиқланди.
 
Шуҳрат Ғаниев ўша куни Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашида иштирок этди ва тумандаги саноат корхоналарининг экспорт имкониятларини юқори боҳолади. Шунингдек, у тумандаги хизмат кўрсатиш ва тижорат банклари фаолиятини ижобий деб қайд этди.
 
Сессияда Таваккал Раҳимов бошқа ишга ўтганлиги сабабли вазифасидан озод этилди ва туман ҳокимлигига Фарруҳ Ўсаров бир овоздан тасдиқланди.
Икром Раҳмон

Теглар:Фарғона Шуҳрат Ғаниев Халқ депутатлари туман Кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар