...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook.com фойдаланувчиси Шермат Ёрматовнинг паспортини топиб олди


12:44, 26.01.2016 Жамият
 6 002

Александр Котов Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматовнинг паспортини топиб олганини маълум қилиб, телефон рақамини ёзиб қолдирди.

Facebook.com ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Александр Котов Водители Ташкента гуруҳида “Булбулча” болалар ашула ва рақс ансамбли раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматовнинг паспортини топиб олганини маълум қилиб, телефон рақамини ёзиб қолдирди. “Qalampir.uz” жамоаси зудлик билан Шермат Ёрматовга хабар берди. Айни дамда Шермат аканинг фуқаролик паспорти ўзига қайтарилган. “Яхшиям интернет бор экан, замоннинг зайли билан йўқотган нарсангизни ўша куннинг ўзидаёқ топиш имконияти пайдо бўлибди”, – дейди санъаткор.

Эслатиб ўтамиз, 1939 йилнинг 17 октябрида Фарғона вилоятида таваллуд топган Шермат Ёрматов умрини ва ижодий фаолиятини болалар мусиқа санъатига бахшида этди. У раҳбарлик қилиб келаётган “Булбулча” болалар ашула ва рақс ансамблининг қўшиқлари билан қанчадан-қанча авлод вакиллари улғаймади дейсиз. Бугун ушбу ансамбл ўз иш фаолиятини бошлаганига 45 йил тўлди.

Теглар:Шермат Ёрматов Facebook.com Водители Ташкента Булбулча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар