...
МЕНЮ
ONLINE TV

EVOS РЕСТОРАНИ БЕПУЛ ЛАВАШ ТАРҚАТДИ


23:59, 09.07.2016 Реклама
 11 303

Бугун, 9 июль куни Олой бозори ҳуҳудида Evos тезпишар таомлар ресторани ўз ишини бошлади. Унинг очилиш маросимига икки мингга яқин киши ташриф буюрди.

Реклама ҳуқуқи асосида
 
Ҳар биримизнинг ҳафталик таомномамиз рўйхатидан жуда бўлмаганда бир марта лаваш ёки гамбургер ўрин олиши табиий. Орамизда тезпишар таомларга ҳар куни бир неча бор мурожаат қиладиганлар ҳам топилади. Тезпишар таомлар ҳақида сўз кетганда эса уни Ўзбекистон бозорида ўз ўрнига эга бўлган Evos ресторанисиз тасаввур этиш қийин.
 
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 9 июль куни Тошкент шаҳрида Evos тезпишар таомлар ресторанининг навбатдаги тармоғи ўз ишини бошлади. Олой бозори ҳудудида жойлашган рестораннинг очилиш маросимига Evos’нинг минглаб хўрандалари ташриф буюрди. Соат 17:00да Олой бозори етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган меҳмонлар билан гавжум эди. Уларга рестораннинг малакали ошпазлари ва санъат аҳли вакиллари пешвоз чиқишди. Актёр Муҳамадисо Абдулхаиров очилиш маросимининг махсус меҳмони бўлган бўлса, Comedy.uz резидентлари йиғилганларга хуш кайфият улашиб, саҳна чиқишларини намойиш этишди.



Аввал ваъда қилинганидек, шу куни ресторанда лаваш учун 316 килограмм гўшт пиширилди. Қолаверса, 15 метрлик лаваш тайёрланиб, йиғилганларга тарқатилди. Унинг тайёрланишига эса бевосита актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров бош-қош бўлди. У “Evos ҳеч қачон алдамайди, мана, мен келдим. Бугун ўз қўлим билан лаваш тайёрлайман”, деб йиғилганларга пешвоз чиқди.









Evos тезпишар таомлар ресторанининг очилиш маросими энг оммавий тадбирлардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Тадбирга икки мингга яқин одам ташриф буюрди. Йиғилганларга эса ресторан томонидан совғалар, егулик ва ичимликлар тарқатилди. Шоу дастур давомида ўтказилган танловлар иштирокчилари эса махсус совғалар билан тақдирландилар.

Evos ҳақида 10 факт
 
1. Evos тезпишар таомлар ресторанига 2010 йилда асос солинган.
 
2. Ресторан фолиятининг илк босқичини лаваш тайёрлашдан бошлаган.
 
3. Қарийб 6 йилдан буён фаолият юритиб келаётган рестораннинг Тошкент шаҳридаги филиаллари сони бугун 7тага етди.
 
4. Айни кунда Evos Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ўз филиалларига эга. Бугун Ўзбекистон бўйлаб шу номдаги ресторанлар сони 14тага етган.
 
5. Ресторандан тезпишар таомларнинг 20га яқин турини топиш мумкин.
 
6. Evos ресторанлари ҳар куни соат 08:00дан то 23:00гача ишлайди.
 
7. Ресторан куннинг исталган вақтида, ҳатто, тунлари ҳам буюртмаларни айтилган манзилга элтиб беради.
 
8. Олой бозори ҳудудида жойлашган ресторан бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
 
9. Ресторанда ҳордиқ чиқармоқчи бўлганлар асосий залдан ёки очиқ осмон остида, фаввора атрофидаги ўриндиқлардан жой олишлари мумкин.
 
10. Олой бозори ҳудудида жойлашган Evos ресторанининг шундоққина рўпарасида автомобиллар тўхташ жойи мавжуд.
Фотомухбир: Дилшод Каримов
Гувоҳнома №004333

Теглар:Evos Муҳаммадисо Абдулхаиров Олой бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!