...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш янада осонлашди


09:44, 19.12.2018 Жамият
 17 218

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Энди масофавий тарзда эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мумкин. Ягона интеравтив давлат хизматлари порталида “Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун мурожаат юбориш” хизмати ишга туширилди.
 
Ушбу давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги ВМҚ-116-сон “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан тажриба синов тариқасида фақат республиканинг қуйидаги ҳудудларидаги Давлат хизматлари марказларида кўрсатилади:
 
Тошкент шаҳри (Миробод, Чилонзор, Олмазор, Юнусобод, Мирзо-Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказлари);
 
Тошкент вилояти (Чирчиқ шаҳри Давлат хизматлари маркази);
 
Наманган вилояти (Наманган шаҳри Давлат хизматлари маркази);
 
Самарқанд вилояти (Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари маркази);
 
Сурхандарё вилояти (Термиз шаҳри Давлат хизматлари маркази);
 
Фарғона вилояти (Қўқон шаҳри Давлат хизматлари маркази).
 
Бухоро вилояти (Бухоро шаҳри Давлат хизматлари маркази).
 
Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш фуқаронинг доимий рўйхатда туриш вилояти бўйича амалга оширилади. Агар, мурожаатчининг доимий рўйхатда туриш вилоятида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш давлат хизмати тақдим этилмаса, ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин. 
 

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар