...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эски паспорт билан Ўзбекистонга қайтиш мумкин


13:08, 13.02.2016 Жамият
 4 851

Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин. Ушу паспорт Ўзбекистонга қайтаётганда учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтишга ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур маълумот хорижий давлатларга етказилди.

Ушбу тартиб хорижий мамлакатларнинг тегишли идоралари томонидан ўзларининг жойлардаги бўлимларига етказилганидан сўнг 2018 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқишлари учун биометрик паспорт талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2011 йилдан фуқароларга биометрик паспорт берилиши бошланган эди. Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди.

Теглар:Биопаспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар