...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрта сўнган юлдузлар – Шаҳнозабону, Дилнура Қодиржонова ва Лайло Алиева бир қабристонга дафн этилган


15:32, 18.03.2016 Шоу-бизнес
 24 533

Шаҳнозабонунинг ҳаёти ва ижоди, умрининг сўнгги кунларига оид фактларни тўплаш жараёнида жуда кўплаб қизиқ далилларга дуч келдик.

14 март куни хонанда Шаҳнозабону бу ёруғ дунёни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Эндигина 42 ёшни қаршилаган ҳофизанинг тўсатдан вафот этиши кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Энди унинг орамизда йўқлигига ишонмаётганлар қанча... Хонанданинг 19 яшар қизи ҳам онасининг йўқлигига кўника олмаётгани аниқ. Волидасини сўнгги манзилга жўнатган Умидага турли миш-мишлар етиб келаётгани ҳақида хабар топдик. Элнинг оғзига элак тутиб бўлармиди. Бу орада Шаҳнозабонунинг энг хит қўшиқларини унинг хотираси учун куйлашни мақсад қилган, хонандага шогирдлик бўлганини даъво қилаётганлар ҳам топилди.



Айни дамда Шаҳнозабонунинг қўшиқлари ва клипларининг муаллифлик ҳуқуқини қизи Умидада сақлаб қолиш бўйича ҳуқуқшунослар иш бошлаган. Табиийки, бу қўшиқларни рухсатсиз куйлаш ва тарқатиш қонунга зид.

“Qalampir.uz” сайти жамоаси хонанда Шаҳнозабонунинг ҳаёти ва ижодига бағишлаган фильм суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Мазкур фильм тез орада сайтимиз орқали тақдим этилади.

Суратга олиш ишларини бошлашдан аввал Шаҳнозабонунинг ҳаёти ва ижоди, умрининг сўнгги кунларига оид фактларни тўплаш жараёнида жуда кўплаб қизиқ далилларга дуч келдик. Хонанда вафот этишини аввалдан билгандек, онаси ва бувисининг қабрини зиёрат қилгани тез-тез бориб турган экан.

Тасодифми ёки... эрта сўнган юлдузлар – Дилнура Қодиржонова ҳамда Лайло Алиева ҳам шу қабристонга дафн этилган.

Юқоридаги каби далиллар, хонанда билан боғлиқ воқеалар ва яқинларининг у ҳақидаги хотираларини эшитиб беихтиёр кўзингдан ёш қалқийди. Фильмни тайёрлаш давомидаги қизиқарли фактлар ҳақида сайтимиз орқали хабардор этиб борамиз.

Теглар:Шаҳнозабону 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

joxa
06:24 17.08.2016

Joylari jannattan bosin iloyim


Janob Yolgiz
13:14 19.04.2016

joylari jannatda bo'lsinuu lekin men qo'shiqlarini sevib tinglar edim. Oila azolariga xamdartligimni bildirib qolaman


Нафис
08:57 14.04.2016

Эссиз шундай яхши кушик куйлардилар. Охиратлари обод коронгу гурлари нурга тулсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!