...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда автобус ҳалокатга учради, ҳалок бўлганлар бор


15:14, 12.09.2017 Олам
 2 077

Берилган маълумотга кўра, автобус Элбрус вилоятидаги Кердж шаҳридан Мазандарон вилоятидаги Сари шаҳри томон йўлга чиққан.

Эроннинг Абали шаҳрида автобус ағдарилиб кетиши натижасида 11 нафар йўловчи ҳалок бўлган ва 28 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда РИА Навости хабар бермоқда.
 
Жароҳатланган 28 киши Теҳрондаги турли касалхоналарга ётқизилган.
 
Ҳалокат сешанба куни тонгда содир бўлган.
 
Берилган маълумотга кўра, автобус Элбрус вилоятидаги Кердж шаҳридан Мазандорон вилоятидаги Сари шаҳри томон йўлга чиққан.
 
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, автобус соатига 50/км тезликда ҳаракатланиб келган.
 
Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Бундан бир неча ҳафта олдин Эроннинг Хурмизгон вилоятида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ҳалокати ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Эрон Автобус ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!