...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда 60 йилдан буён душ қабул қилмаган киши топилди


22:48, 14.11.2015 Олам
 4 263

Аму Хожининг яшаш тарзи ибтидоий давр одамларини эслатади.

   Инсон туғилиши биланоқ гигиеник зарурат мавжудлигини ҳис этади.  Бироқ, бу қария 60 йил ичида  душ, ҳаммом нималигини билмай яшаган. Эроннинг чекка қишлоқларидан бирида  истиқомат қилувчи Аму Хожи, оҳирги марта ёшлигида душ қабул қилганлиги маълум бўлди. Унинг кўриниши ибтидоий давр кишилариникига ўхшаб кетади.

   Mif-facts интернет нашрининг хабар беришича, Аму Хожи одамлар деярли йўқ жойда яшайди ва ҳайвонлар билан озиқланади.   Қариянинг ҳаётида бир хиллик ва парваришнинг йўқлиги яққол сезилади. Амунинг териси кирланиш  натижасида қалин дарахтнинг пўстлоғига ўхшаб кетган.

   Шифокорлар шахсий гигиенага риоя қилмаслик, жиддий касалликларни юзага келтириши мумкинлигини кўп бора таъкидлашади. Қариянинг фотосуратларига қараб, бу ҳақиқатга ишонмай қоласан киши.
Умида Мухторбекова

Теглар:Эрон Абу Хожи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

JAVOHIR
01:33 23.11.2015

bechara dush nimaligini unutvorgandir


Mi Lady
23:03 15.11.2015

Qanaqa qilib shuncha yil yashash mumkin dushsiz?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!