...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон: “АҚШ БМТнинг Хавфсизлик Кенгашини ҳақоратлади”


13:18, 06.01.2018 Олам
 5 075

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ ўз ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик Кенгашини обрўсизлантираётганини гапирган.

Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг жума кунига белгиланган расмий режасида Эрон масаласи бўйича йиғилиш ўтказилиши белгилангани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Ушбу йиғилиш бўлиб ўтди ва Эрондаги вазият муҳокама қилинди.
 
Бунда сўзга чиққан АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Эрон маъмуриятининг хатти-ҳаракатини мамлакатда бўлаётган намойишлар туфайли бутун дунё кузатиб турганини таъкидлади.
 
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бу мажлиси АҚШ ташаббуси билан чақирилган эди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ бу ташаббуси билан  БМТ Хавфсизлик Кенгашини обрўсизлантираётганини гапирган.
 
Василий Небензя ўз чиқишида, “АҚШ Кенгашнинг доимий аъзоси ва БМТ Низомининг муаллифларидан бири бўла туриб, нима учун Хавфсизлик Кенгашининг халқаро хавфсизлик ва тинчликни таъминлашдаги асосий орган сифатидаги обрўсини туширмоқда? Бугун муҳокамага киритилган мавзу Хавфсизлик Кенгашининг Низомида белгиланган вазифаларига кирмаслигини ҳаммамиз биламизку”, деган.
 
Шу билан бирга, АҚШда Эронга нисбатан “аллергия” борлигини айтган. Шунингдек, айнан АҚШнинг фаоллиги туфайли Эрон халқининг ўзи намойишчиларга қарши чиқиб, норозиликларни бартараф этганини келтириб ўтган.
Небензя ўз сўзини, “Давлатнинг ичидаги муаммоларни ҳал қилишни Эроннинг ўзига қўйиб берайлик”, деб таъкидлаган.
 
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Ғуломали Хушрўй ҳам Хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиқиб, расмий Вашингтоннинг Эроннинг ички ишларига аралашиши “узоқ тарихга эга” эканлигини таъкидлаб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бу мажлисининг чақирилишини АҚШнинг ўз ваколатларини суитеъмол қилиши, деб баҳолаган.
 
Шунингдек, у ўз сўзида, “Эрондаги ички вазиятнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилиниши Кенгашнинг АҚШ томонидан ҳақорат қилинишидир”, деган. 

 

Теглар:БМТ Эрон АҚШ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!