...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эркин Воҳидов хотирасига эҳсон дастурхони ёзилди


01:20, 06.06.2016 Жамият
 6 720

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳам ташриф буюрган.

Жорий йилнинг 30 май куни ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси, Ўзбекистон Қаҳрамони,Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хасталик сабаб оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Шоирнинг вафоти халқимиз учун катта йўқотиш бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Кеча, 5 июнь куни пойтахтдаги “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига эҳсон дастурхони ёзилди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил Facebook’даги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Шоирнинг маълум қилишича, тадбирда ўзбек маданияти ва санъати, адабиётининг таниқли вакиллари меҳмон бўлишган. Улар орасида дин уламолари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Анвар қори Турсунов ҳам бор эди. Муҳаммад Исмоил меҳмонлар рўйхати ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳам ташриф буюрганини маълум қилди.



Муҳаммад Исмоилнинг ёзишича, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шу даврада ҳамкасби Эркин Воҳидов хотирасига атаб битган шеърини шоирнинг ўғлига топширган.

Теглар:Эркин Воҳидов Муҳаммад Исмоил Абдулла Орипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар