...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер олиб беришни ваъда қилган “ҳожатбарор” қўлга олинди


18:11, 19.12.2018 Жамият
 3 082

Воқеа Хоразм вилоятида содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хазорасп туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ер олишга ёрдам бераман деб фирибгарлик қилган шахс ушланди.
 
Маълум қилинишича, фуқаро Р. фуқаро С.га туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 7 сотих ер участкасини турар-жой қуриш учун ажратиш ва ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Р. бу хизмати учун 3000 АҚШ доллари олётган вақтда қўлга олинган.
 
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хазорасп тумани Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар