...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг яхши ҳимоя – ҳужум. Саудия Арабистони АҚШга айблов қўйди


16:42, 17.12.2018 Олам
 7 827

Подшоҳлик АҚШ билан алоқаларини келажакда ҳам давом эттириш истагида.

Саудия Арабистони АҚШ Конгресси сенаторлари томонидан подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонга айблов қўйилган резолюция қабул қилинишини мамлакат ички ишларига аралашув деб баҳолади. Шунингдек, подшоҳлик тахт ворисининг журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилишига алоқадорлигин бутунлай рад қилди.
 
“Саудия Арабистони АҚШ Сенатининг асоссий эътироз ва таъкидларга асосланган ва мамлакат ички ишларига чидаб бўлмас даражада аралашувини кўрсатувчи позициясини инкор қилади. Саудия ички ишларига аралашув унинг халқаро ва минтақавий обрўсига путур етаказади”, дейилади хабарда.
 
Подшоҳлик АҚШ билан алоқаларини келажакда ҳам давом эттириш истагида, бироқ бундай позициядан ташвишга тушиб қолгани таъкидланган.
 
Маълумот учун, АҚШ Сенати Жамол Қошиқчи қотиллигига жавобгарлик валиаҳд шаҳзодага юкланган резолюция қабул қилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Жамол Қошиқчи ўлдирилишида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон қўли бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамол Қошиқчи Журналист можароси АҚШ-Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!