...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг арзон мол гўшти – Навоийда, энг қиммати – Тошкентда


10:25, 09.02.2018 Жамият
 13 454

Январь ойида Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти 2,2 фоизга кўтарилган. Шунинг баробарида вилоятлар ўртасидаги нарх-наво орасидаги тавофут сақланиб қолган.

2018 йилнинг илк ойида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 3,5 фоизга қимматлашган. Бу турдаги маҳсулотлар орасида гуруч – 7,5 фоиз, сут – 5,4 фоиз, тирик ва музлатилган балиқ – 4,8 фоизга ошиб, энг юқори ўсиш кўрсаткичларини қайд этган маҳсулотлар бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойида мол ва қўй гўшти 2,2 фоизга кўтарилган. Шунинг баробарида вилоятлар ўртасидаги нарх-наво орасидаги тавофут сақланиб қолган.
 
Ҳудудлар бўйича энг арзон мол гўшти Навоий вилоятида қайд этилган. Вилоятда январь ойида 1 килограмм мол гўшти ўртача 28 минг 50 сўмдан сотилган.
 
Тошкент шаҳрида бу нарх республика бўйича энг қиммат – 36 минг 146 сўмни ташкил этган.
 
Қўй гўшти бўйича энг паст нарх Қорақалпоғистон Республикасида (1 килограмми 24 минг 633 сўм), энг юқори нарх эса Андижон вилоятида (1 килограмми 36 минг 44 сўм) қайд этилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Гўшт Навоий Тошкент озиқ-овқат гуруч сут нарх инфляция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар