...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди “КамАЗ” юк машинаси Ўзбекистонда ҳам йиғилади


15:35, 03.11.2017 Жамият
 4 612

2017 йилнинг охирига қадар “КамАЗ” 100 та йиғувчи тўпламни йўллашни мўлжалламоқда.

Ўзбекистонда Россиянинг йирик “КамАЗ” юк машинасини йиғувчи корхонаси иш бошлайди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи корхона томонидан хабар берилди.
 
Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев, “КамАЗ” жамияти бош директори Сергей Когогин ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Умиджон Салимов ўртасида Ўзбекистон Республикасида юк автотранспортларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни ташкил этишни назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар.


 
Шартномага кўра, Россия компанияси Ўзбекистонга йиғувчи тўпламларни етказиб беради.
 
Хабарда айтилишича, “КамАЗ” русумли транспорт воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш “UzAutoTrailer” МЧЖ остида ташкил этилади. Бундан ташқари, келажакда Ўзбекистон ҳудудида автомобиль техникаларини йиғиш бўйича ҳам қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилган.
 
Авто ишлаб чиқарувчи Ўзбекистонда йиғувчи қисмларни етказиб беради, бу ерда эса улар машина сифатида йиғилади. Шу йилнинг охирига қадар “КамАЗ” 100 та йиғувчи тўпламни йўллашни мўлжалламоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон КамАЗ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар