...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди сайёҳлар пул ўрнига бармоқ изларидан фойдаланишлари мумкин


17:23, 12.04.2016 Олам
 3 062

Бармоқ изларидан валюта сифатида фойдаланиш тизими ёзда ишга туширилади.

Японияга ташриф буюрувчилар яқинда пул ўзгартириш билан боғлиқ масаладан халос бўлишлари мумкин. Мамлакатда сайёҳлар учун валюта ўрнига бармоқ излари билан тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилиши режалаштирилмоқда.  Бу ҳақда “Yomiuri” хабар берди.
 

Мазкур тизим ёзда ишга туширилади.  Бундан кўзланган мақсад,  сайёҳларга харид қилиш ва меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтишда қулайликлар яратишдир. Бунинг учун Японияга ташриф буюрган хорижлик сайёҳ ҳақидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказилади, шу жумладан бармоқ излари ва кредит карта ҳақидаги маълумотлар ҳам. Рўйхатдан ўтган сайёҳлар дўконлардаги махсус қурилма орқали харид қилинган маҳсулот тўловини амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун қурилмага икки бармоқларини босишлари кифоя.
 
Бундан ташқари,  мазкур тизим меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтиш учун ҳам ишлатилиши кўзда тутилган.
 
Маълумотларга кўра,  бармоқ излари билан савдо қилиш тизими 300 та совға дўкони, ресторан,  меҳмонхона ва бошқа сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган жойларга ўрнатилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Сайёҳлар Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!