...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Мадам Тюссо музейида Неймарнинг ҳам ҳайкали бўлади


13:14, 05.02.2016 Спорт
 2 844

4 февраль куни Мадам Тюссо музейи вакиллари Неймарнинг ўлчамларини олишди.

Бугун, 5 февраль куни “Барселона” футбол жамоасида ўзига хос ўринга эга бўлган футболчилардан бири Неймарнинг туғилган куни. У 24 ёшни қарши олди. Кеча, 4 февраль куни Мадам Тюссо музейи вакиллари Неймарнинг таваллуд кунига совға сифатида мум ҳайкалини яратиш учун футболчининг ўлчамларини олишди. Бу ҳақда “News.day.az” нашри хабар беради.

2016 йилнинг баҳор ойларида дунёнинг машхур инсонларининг мум ҳайкаллари ўрнатиладиган Мадам Тюссо музейида унинг ҳам мум ҳайкали пайдо бўлади.

Мум ҳайкал дастлаб Барселонага ўрнатилади, сўнг музейга олиб кетилиши режалаштирилган. 
Умида Якубова

Теглар:Неймар Мадам Тюссо Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!