...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда билиш мумкин


15:30, 05.08.2017 Жамият
 2 548

Онлайн-ресурс фуқароларларнинг кўчмас мулк бўйича мурожаатлари ҳажми ошганлиги туфайли йўлга қўйилди.

Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни аниқлаш хизматини синов режимида ишга туширди.
 
Мазкур онлайн-ресурсдан фойдаланиш орқали кўчмас мулк жойлашган манзил, унинг инвентар баҳоси, яшаш хоналари ва майдони, унга нисбатан тақиқ бор-йўқлиги, солиқ ставкалари бўйича иқтисодий зонани билиш имкони мавжуд бўлади.
 
Маълум бўлишича, ушбу ресурс фуқаролар ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк бўйича мурожаатлари ҳажми ошганлиги сабаб ишга туширилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент Онлайн-ресурс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар