...
МЕНЮ
ONLINE TV

Элнур Абдураимов проф-боксда енгилмас рақибга қарши рингга чиқади


18:51, 17.10.2018 Спорт
 2 641

Бу Элнур Абдураимовнинг профессионал боксдаги иккинчи жанги бўлади.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни тонгда Элнур Абдураимов профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бу сафар Элнурга америкалик Хосе Салинас рақиблик қилади.
 
Маълумот учун, Абдураимов яқиндагина профессионал боксдаги дебютини нишонлаган ва жангда америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратганди. 20 ёшли Салинас эса профессионал боксда 6 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учта жангда рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
 
Жанг АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги “Fantasy Springs Casino” аренасида бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, Элнур Абдураимов ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори ҳамда Осиё чемпиони ҳисобланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Элнур Абдураимов Хосе Салинас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!