...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксклюзив видео: Ўзбекистондаги энг муҳташам саҳнада диний қўшиқ айтилиб, Каъба тасвирланди


15:43, 09.03.2018 Жамият
 17 602

Шавкат Мирзиёев тасвири пайдо бўлганда зал жунбишга келди, гулдурос қарсаклар чалинди.

Катта гапиряпти, деманг! Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни, берилаётган имкониятларни ҳаммамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Давлат раҳбари ташаббуси билан Тошкент Ислом маданияти маркази барпо этилмоқда. Ўзбекистон тарихида биринчи бор қорилар мусобақаси ташкил этилди. Қутлуғ қадамжолар қайта реконструкция қилинмоқда, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотираси ва унинг улкан меросига ҳурмат кўрсатилмоқда.


 
Ўзбекистонда Ислом дини ривожига қаратилган эътибор, диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ томонидан олқишланмоқда.
 
Қаратилаётган эътибор 3-5 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “Азиз ва муқаддас аёл” концерт дастурида ҳам ўз ҳаётий ифодасини топди.
 
15 ёш атрофидаги хонанда Шаҳризода Абдуллаева концертда араб тилида “Бисмиллаҳ, маша Аллаҳ” номли қўшиқни куйлаб чиқди.
 
Томошабинлар томонидан гулдурос олқишлар билан кутиб олинган мазкур қўшиқнинг ўзбекча таржимаси зал ўртасига ўрнатилган мониторда бериб борилди.
 
Концертда “Паризода” болалар рақс ансамбль хонандага жўр бўларкан, улар ҳам араб халқига хос либосларда намоён бўлади. Қўшиқ яримлаганда, қизалоқлар қўлларидаги қора матони ёйиб, қулочларини ёздилар. Саҳна ўртасида Каъба тасвирланиб, 30 дан ошиқ қизлар унинг атрофида айландилар.
 
Ўша маҳал мониторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг дин уламолари билан суҳбатлашаётгани тасвирлари намойиш этилди ва Ўзбекистонда ислом динига қаратилаётган эътибор кўрсатиб берилди. Шавкат Мирзиёев тасвири пайдо бўлганда зал жунбишга келди, гулдурос қарсаклар чалинди.
 
Хонанда Шаҳризода Абдуллаева қўшиқни якунлар экан, қўлини дуога очади ва юзига фотиҳа тортади.
 
Айни дамда концертдаги ушбу чиқиш ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қўшиқнинг “Истиқлол” саҳнасида янграши Ўзбекистонда диний соҳада яратиб берилган шарт-шароитлар билан боғланмоқда. Тармоқ фойдаланувчилари бу ислоҳотлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирмоқда. 

Теглар:Ислом дини Истиқлол санъат саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар