...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксклюзив фото: Абдулазиз Комилов Шароф Рашидовнинг қизи билан оила қурган


13:24, 02.03.2018 Жамият
 23 257

Ўзбекистон жамоатчилиги Шароф Рашидовнинг оила аъзоларидан унинг тўнғич қизи Сайёра Рашидовани яхши танийди.

2017 йилда ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги нишонланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов музейи очилди, давлат арбобининг сиймоси акс этган ҳайкал қад ростлади.
 
Шароф Рашидов музейи унинг суратлари, буюмлари, китоблари билан бойитилган. Ундан давлат арбобининг оилавий суратлари, қизлари, куёвлари ва набираларининг расмлари ҳам ўрин олган.



Ушбу суратлар орасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ҳам сурати бор. Гап шундаки, Абдулазиз Комилов Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова билан оила қурган.
 
Сурат остига эса “Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова умр йўлдоши Абдулазиз Комилов ва фарзандлари билан” деб ёзилган.
 
Ўзбекистон жамоатчилиги Шароф Рашидовнинг оила аъзоларидан унинг тўнғич қизи Сайёра Рашидовани яхши танийди. Рашидованинг сиёсий доирадаги фаолияти самарали давом этиб келмоқда. У ҳукумат томонидан ўтказиладиган расмий маросимларда доимий иштирокчилардан бири. Бироқ Ўзбекистон халқи учун Шароф Рашидовнинг қолган оила аъзолари парда ортида, жумладан Гулнора Рашидова ҳам.
 
Маълумот ўрнида, Шароф Рашидовнинг тўрт қиз, бир ўғли бор. 

Теглар:Шароф Рашидов Гулнора Рашидова Сайёра Рашидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар