...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИ Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича Вице-президенти Ўзбекистонга келади


13:58, 18.05.2016 Жамият
 2 050

Евроиттифоқ делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.

Бугун, 18 май куни Европа Иттифоқи Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича Вице-президенти Марош Шевчович Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎЗбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ташриф дастурида икки томонлама ва минтақалар аро шакллардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида,  ташқи ишлар,  ташқи иқтисодий алоқалар,  инвеститисия ва савдо вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
 
Евроиттифоқ делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.

Теглар:Европа Иттифоқи Марош Шевчович ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар