...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Реал” Мадридда “ПСЖ”га футболдан дарс берди


16:56, 15.02.2018 Спорт
 3 282

Жавоб учрашуви 6 март куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтади.

Бугун, 15 февраль куни Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Реал” ҳамда “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
“Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилган ўйин “қироллик клуби”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
 
Кескин курашларга бой бўлган биринчи бўлим мадридликларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди, бўлим давомида икки томонда ҳам бир қатор қулай вазиятлар юзага келди.
 
33-дақиқада Килиан Мбаппе ўнг қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди, тўп Неймарга келиб тушди ва у Начони алдаб ўтган ҳолда тўпни очиқ турган Рабиога узатди. Ярим ҳимоячи эса жарима майдони марказидан туриб, Кейлор Навас дарвозасини аниқ нишонга олди.
 
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида парижликлар ярим ҳимоячиси Ло Чельсо ўз жарима майдони ичида Тони Кроосни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва натижада пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини Криштиану Роналду аниқ бажарди ва жамоасини танаффусга дуранг натижа билан олиб чиқди.
 
Иккинчи бўлим ҳам тезкор ҳужумлар билан бошланди, бўлим ўрталига келиб, меҳмонлар бир қатор вазиятларга эга бўлдилар. Бироқ гол киритиш мадридликларга насиб этди.
 
83-дақиқада парижликлар ҳимояси «Реал»нинг тезкор ҳужуми олдида ожиз қолди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Марко Асенсио тўпни дарвозабон майдончасига хавфли тарзда оширди, бу ерда Ареоладан қайтган тўпни Роналду очиқ дарвозага жойлаб қўйди.
 
Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас, мезбонлар яна чап қанотдан олдинга ўтишди, Асенсионинг узатиб берган тўпини Марсело дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасининг учинчи голини ҳам уришга муваффақ бўлди.
 
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 6 март куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтади.
 
ЕЧЛ, 1/8 финал.
“Реал Мадрид” – “ПСЖ” 3:1.
Голлар: Роналду (45, пенальти, 83), Марсело (86) – Рабьо (33).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Начо, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 79), Иско (Асенсио, 79), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 68).
 
“ПСЖ”: Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Дракслер, 84), Рабио, Неймар, Мбаппе, Кавани (Менье, 66).
 
Огоҳлантиршлар: Неймар (14), Ло Чельсо (25), Иско (32), Рабьо (64), Начо (78), Менье (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал ПСЖ Роналду Неймар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!