...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Қироллик клуби” плей-офф масаласини ҳал этди, Роналду эса Мессини ортда қолдирди


09:17, 22.11.2017 Спорт
 2 550

ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига бир тур қолганида мусобақанинг амалдаги чемпионлари “Реал” жамоаси кейинги босқич масаласини ҳал этди.

Бугун, 22 ноябрь куни футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган яна икки гуруҳдаги жамоалар ўртасида қизиқарли баҳслар якунланди.
 
“F” гуруҳида “Наполи” Украинанинг “Шахтёр” клуби устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, “Манчестер Сити” ўз майдонида “Фейеноорд”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
“Наполи” сафида голларга Лоренцо Инсинье, Пётр Зелиньски ва Дрис Мертенслар муаллифлик қилишди.
 
Италияликлар бугунги ғалабадан сўнг “Шахтёр”дан ўзаро ўйинлар бўйича устунлик эга бўлиб олишди. “Шахтёр” биринчи ўйинда “Наполи”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
 
Эндиликда “Наполи” кейинги босқичга йўл олиши учун сафар ўйинида “Фейеноорд”ни мағлуб этиши лозим.
 
Бундан ташқари, “Шахтёр” сўнгги турда “Манчестер Сити”дан ўз майдонида мағлубиятга учраши керак бўлади.
 
Агар, мана шундай натижа рўй берса, Италия чемпионати пешқадами ЕЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Акс ҳолда Европа Лигаси мусобақасига йўл олади.
 
ЕЧЛ, 5-тур, “F” гуруҳи
 
00:45. “Наполи”–“Шахтёр” 3:0.
Голлар: Инсинье (55), Зелински (80), Мертенс (83).
 
“Наполи”: Рейна, Ҳисай, Альбиоль, Кирикеш, Мажо, Гамшик (Рог 76), Зелински (Мариу 87), Диавара, Кальехон, Мертенс, Инсинье (Алан 63).
 
“Шахтёр”: Пятов, Бутко, Ордец, Ракицкий, Исмаили, Степаненко (Патрик 68), Фред, Марлос (Дентиньо 79), Тайсон, Бернард, Феррейра.
 
Огоҳлантиришлар: Мажо (24), Кирикеш (75), Исмаили (77), Феррейра (85), Рейна (86).
 
Ушбу гуруҳда яна бир параллель бошланган “Манчестер Сити” “Фейеноорд” учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди.
 
Ўйиннинг 88-дақиқасида Раҳим Стерлингнинг ягона голи якунда англияликларнинг кичик ғалабасини таъминлади.
 
00:45. “Манчестер Сити”–“Фейеноорд” 1:0.
Гол: Стерлинг 88.
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Данило, Гюндоган, Мангала, Де Брюйне (Жезус 64), Б.Силва, Отаменди, Туре (Фоден 75), Стерлинг (Диас 90+1), Агуэро.
 
“Фейеноорд”: Жонс, Ван Бек, Хапс, Бутьюс (Йоргенсен 69), Вильена, Ларссон, Дикс (Ньюкуп 72), Бергейс (Басачикоглу 82), Тапиа, Амрабат, Торнстра.
 
Огоҳлантиришлар: Вильена (56), Мангала (59), Де Брюйне 60, Жонс (74), Торнстра (79), Данило (86).
 
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола шогирдлари муддатидан олдин мусобақа плей-офф босқичига чиқиб бўлишган.
 
5-турдан сўнг “F” гуруҳи қуйидагича кўриниш олди:
1. “Манчестер Сити” — 15.
2. “Шахтёр” — 9.
3. “Наполи” — 6.
4. “Фейеноорд” — 0.
 
Шунингдек, “Н” гуруҳида Мадриднинг “Реал” клуби Кипрда меҳмон бўлиб, АПОЭЛ жамоасига қарши баҳс олиб борди.
 
“Қироллик клуби” футболчилари биринчи бўлимнинг ўзида АПОЭЛ дарвозасига тўртта гол уришнинг уддасидан чиқишди.
 
Жумладан, Карим Бензема дубль муаллифига айланган бўлса, Модрич ва Начолар ҳам ўз номларини таблога ёзиб қўйишди.
 
Танаффусдан сўнг мадридликларнинг юлдуз футболчиси Криштиану Роналду Бензема каби дубль муаллифига айланди.
 
Эътиборлиси шундаки, Роналду бугун “Реал” футболчиси сифатида ЕЧЛ мусобақаси доирасида ўзининг 98-голини урди.
 
Португалиялик ҳужумчи мазкур кўрсаткич бўйича асосий рақобатчиси Лионель Месси (97) ни ортда қолдириб, ушбу кўрсаткич бўйича яққол пешқадамга айланиб олди.
 
“Н” гуруҳи
 
00:45. АПОЭЛ–“Реал” 0:6.
Голлар: Модрич (23), Бензема (39, 45+1), Начо 41, Роналду (49, 54).
 
АПОЭЛ: Наузет, Вурос, Карлао, Лаго, Раеда, Алонефтис, Винисиус (Фариас 59), Зоҳид, Мораиш (Эбесилио 66), Саллай (Эфрем 60), Поте.
 
“Реал”: Касилья, Варан, Карвахаль, Марсело (Эрнандес 58), Начо, Асенсио, Кроос (Себальос 58), Модрич, Бензема (Майораль 64), Васкес, Роналду.
 
Огоҳлантириш: Карвахаль 90.
 
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Лондонннинг “Тоттенхэм” клуби сафарда Дортмунднинг “Боруссия” клубини 2:1 ҳисобида иродали тарзда мағлубиятга учратди.
 
Дастлаб, 31-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг ҳисобни очганди, бироқ меҳмонлар иккинчи бўлимда Харри Кейн ва Сон Хён Минларнинг голлари эвазига Германиядан иродали ғалаба билан қайтишди.
 
00:45. “Боруссия” Д – “Тоттенхэм” 1:2.
Голлар: Обамеянг (31) - Кейн (49), Сон Хён-Мин (76).
 
“Боруссия” Д: Бюрки, Бартра, Геррейру, Загаду, Тольян, Шмельцер, Вайгль, Гетце, Кагава, Ярмоленко, Обамеянг.
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Вертонген, Орье, Роуз, Санчес, Алли, Дайер, Уинкс, Эриксен, Кейн, Сон Хён-Мин.
 
Огоҳлантиришлар: Шмельцер 52, Тольян 90+6.
 
Шу тариқа, “Реал” жамоаси 5-тур якунига кўра, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритган бўлса, “Тоттенхэм” бугунги ғалабадан сўнг гуруҳда биринчи ўринни мустаҳкамлаб олди.
 
Германия Бундеслигасининг гранд жамоаларидан бири ҳисобланмиш “Боруссия” жамоаси 2 очко билан учинчи ўринда қолиб кетди.
 
5-турдан сўнг “H” гуруҳи жадвали қуйидагича кўриниш олди:
1. “Тоттенхэм” — 13 очко.
2. “Реал” — 10.
3. “Боруссия” Д — 2.
4. АПОЭЛ — 2.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Боруссия Тоттенхэм АПОЭЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!