...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Барселона” дуранг ўйнади, “Тоттенхэм” қийин ғалабага эришди


10:08, 07.11.2018 Спорт
 2 014

Каталонияликлар 10 очко билан плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

Европа чемпионлар лигасининг 4-турида “Интер” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди. Ўйиннинг аксарият вақтида ҳисоб очилмади.
 
Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Малком меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан 4 дақиқа ўтиб Мауро Икарди мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, каталонияликлар 10 очко билан плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.
 
ЕЧЛ, 4-тур
Интер – Барселона 1:1.
Голлар: 0:1 – 83 Малком, 1:1 – 87 Икарди.
Интер – Ханданович, Врсалько, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Брозович (Мартинес, 85), Политано (Кандрева, 81), Наингголан (Валеро, 63), Перишич, Икарди.



Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 74), Дембеле (Малком, 81), Суарес, Коутиньо.
Огоҳлантириришлар: Ракитич (42), Брозович (84), Перишич (88).
 
Шунингдек, “В” гуруҳида иштирок этаётган “Тоттенхэм” 4-турга келиб ўзининг дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Почеттино шогирдлари ўз уйларида Голландиянинг ПСВ клубига қарши ўйинда ўта қийин ғалабага эришишди.
 
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Де йонг голландияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Фақатгина ўйиннинг 78-дақиқасида Харри Кейн ҳисобни тенглаштирган бўлса, баҳс тугашига 1 дақиқа қолганида унинг ўзи “шпорлар”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
 
Ушбу ғалабадан кейин “Тоттенхэм” ўз очколарини 4тага етказиб, плей-оффга чиқиш учун имконият ҳосил қилди. Жамоа 2-ўриндаги “Интер”дан 3 очко ортда қолмоқда.


 
Тоттенхэм  – ПСВ 2:1
Голлар: 0:1 – 2 де Йонг, 1:1 – 78 Кейн, 2:1 – 89 Кейн.
Тоттенхэм – Гассанига, Орье (Триппьер, 75), Санчес, Алдервейрелд, Дэвис, Уинкс, Эриксен, Лукас Моура (Ламела, 62), Алли, Сон Хеунг Мин (Льоренте, 75), Кейн.
ПСВ – Зут, Думфрис, Швааб, Виргевер, Тасенде, Росарио, Хендрикс, Лосано, Перейро (Мален, 73), Бергвейн (Гутьеррес, 86), де Йонг (Сэйнсбери, 81).
Огоҳлантиришлар: Лосано (38), Сон Хеунг Мин (63), Швааб (90), Триппьер (90).

Теглар:Барселона Тоттенхэм Интер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!