...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанба кунги тест натижалари эълон қилинди


19:50, 07.08.2018 Жамият
 2 477

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 79 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган.

Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг олтинчи куни натижалари эълон қилинди.
 
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг олтинчи куни – 6 август натижалари қуйидагича:
 
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 16 та олий таълим муассасаларининг 58 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган. Унда 57 832 нафар абитуриент иштирок этган.
 
Тест синовларига 1 602 нафар абитуриент келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 79 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган. Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 394 нафар ўқитувчилар жалб этилган.
 
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 208,2 балл, Қорақалпоқ давлат университетининг “Юриспруденция” (ўзбек) таълим йўналиши;
 
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 150,6 балл, Қорақалпоқ давлат университетининг “Юриспруденция” (қорақалпоқ) таълим йўналиши.
 
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 112,6 балл;
тўлов-контракт – 86,4 балл.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абитуриент имтиҳон ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар