...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанба чиндан ҳам оғир кун...ми?


10:31, 17.12.2018 Бу қизиқ
 2 782

Ҳар қандай шахс ўз ишини яхши кўрса, душанба бошқа ҳафта кунларидан фарқ қилмайди.

Психологлар ҳар бир инсон учун дам олиш кунидан янги иш ҳафтасига ўтиш жуда қийин кечишини, шу сабабли душанба оғир кун сифатида талқин қилинишини, лекин шахс ўз ишини яхши кўрса, душанба бошқа ҳафта кунларидан фарқ қилмаслигини таъкидлашади.
 
Хўш, душанбага яна қандай изоҳлар келтириш мумкин?
 
Бир неча машҳурлар қаторида “Chelsi”, “Real”, “Milan” жамоаларида тўп сурган африкалик футболчи Майкл Коджо Эссиен ҳам айнан душанба куни туғилган.
 
Тожикистон Республикаси пойтахтининг номи ҳам форс тилидан таржима қилинганда “душанба” деган маънони англатади.
 
Душанба ҳамёнда пул тежаладиган, қўшимча даромад келтирадиган кун ҳисобланади. Чунки, якшанба куни кўпчилик дам олиш, саёҳатга ёки оилавий сайрга чиқиш баҳонасида сезиларли даражада маблағ сарфлайди. Натижада душанба куни фақат иш билан банд бўлишади.
 
Британиялик олимлар душанбани харид учун энг қулай кун сифатида баҳолашади. Чунки бу вақтда харидорлар сони хафта охирига нисбатан камроқ бўлиши туфайли сотувчиларда чегирмаларни рад этишга мойиллик бўлмайди.
 
Ҳар йили октябрь ойининг 2 душанбасида АҚШда Колумб куни нишонланади. Узоқ вақт давомида бу тадбир норасмий ўтказилган бўлса-да, 1937 йилда оммавий тадбирлар қаторига киритилади.
 
Аслида ҳафтанинг ҳар бир куни омадли ва қизиқарли таасуротларга бой. Уни қандай хотиралар ва ютуқлар билан тарихга муҳрлаш эса ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Душанба Ҳафта кунлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!