...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг бахтли давлат номи маълум бўлди


15:09, 21.06.2016 Олам
 9 336

Рейтинг инфляция ва ишсизлик даражасига қараб тузиб чиқилди.

“Bloomberg” рейтинги бўйича дунёдаги энг бахтли давлат сифатида Сингапур тан олинди. Мазкур рейтинг инфляция ва ишсизлик даражасига қараб тузиб чиқилди, дея “RNS” хабар бермоқда.
 
Сингапур 2014 йилдан буён биринчи марта мазкур рўйхатда энг юқори ўринни банд этди. Ушби Жанубий-шарқий Осиё мамлакатида йиллик инфляция 1.4 фоиздан ошмаган, ишсизлик даражаси эса 1.9 фоизгача қисқарган. Бу кўрсаткич ўтган йили энг бахтли деб топилган Таиланддаги ҳолатдан яхшироқ.
 
Энг бахтсиз мамлакат деб Венесуэла топилди. Бу давлатда инфляция рекорд даражага кўтарилган.

“Bloomberg” қолган давлатлар ҳақида маълумот бермаган.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида дунёдаги бахтли давлатларнинг рейтинги эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон 49-ўринни эгаллади ва бу билан МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Bloomberg Сингапур Венесуэла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бахтиёр Рузиев
16:37 09.10.2016

Яшавор Ўзбекистон! Сизга раҳмат Ислом бобо!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!