...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда илк кассасиз дўкон очилди


10:14, 23.01.2018 Технология
 2 815

Дўконга кирган харидор ўзига керакли маҳсулотни олади ва махсус пакетларга жойлаб, супермаркетдан чиқиб кетаверади.

Келажакдаги дўконларда нафақат сотувчилар, балки кассирлар ҳам бўлмайдиганга ўхшайди. Фақат харидорлардан иборат бўлган барча турдаги маҳсулотлар сотилувчи ана шундай супермаркет АҚШда очилди.


 
22 январда Сиэтлда иш бошлаган дўконда на сотувчилар ва на кассирлар бор. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
 
Харидор дўконга киришдан аввал смартфонининг штрих-код суратини эшик олдига ўрнатилган турникетни эслатувчи ускунанинг экранига туширади. Смартфонига эса Amazon Go дастурини жойлаштириш талаб этилади. Шу тариқа дўконга кирган харидор ўзига керакли маҳсулотни олади ва махсус пакетларга жойлаб, супермаркетдан чиқиб кетаверади.
 


Дўконнинг ҳар бир бўлимига кузатув камералари жойлаштирилган ва жавондаги ҳар бир маҳсулотни қайси харидор олганлигини қайд этиб боради.
 
Харидор дўкондан чиқиши олдидан автоматик тизим ҳисоб-китоб қилиб, истеъмолчига чекни жўнатади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Кассасиз дўкон Amazon Go 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!