...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё миқёсида жиддий эътироз! ИИБ ходими билан боғлиқ воқеа аслида қандай содир бўлган эди?


14:10, 05.07.2018 Жамият
 19 449

Ички ишлар ходими билан боғлиқ бу ҳолат дунё миқёсида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

4 июль куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Ички ишлар бўлимининг биносида ўғирликда гумон қилинаётган аёлни таҳқирлаб, ечинишга мажбур қилгани тасвирланган видео тарқалди.
 
Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ходимларига нисбатан муносабат ўзгараётган бир вақтда, яна Ички ишлар ходими билан боғлиқ бу ҳолат дунё миқёсида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.
 
Ушбу видеода ўзи кўринмаётган эркак камера қаратилган аëлни кескин ҳақорат қилиш билан бирга уни қип-яланғоч бўлишга мажбурлайди. Кадр ортида эса яна бир аëлнинг дўқ-пўписа остида ечинишга мажбурланаëтгани овози эшитилади.
 
Тахминларга кўра, бу аëллар Каттақўрғон бозорида ўғирлик содир этган бўлиб, Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаров тергов жараёнида аёлларни кескин таҳқирлаган. Ҳатто, аёлни “хароми” деб, унинг онасини ҳам сўкган.
 
Айни дамда мазкур вазият юзасидан тегишли ташкилотларнинг расмий баённомаси таҳририятимизга етиб келган. Тез орада воқеа аслида қандай содир бўлгани ҳақида янги маълумотларни тақдим этамиз.

Теглар:Самарқанд Каттақўрғон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар