...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё мамлакатларининг салбий ҳислар рейтинги тузилди. Унда Ўзбекистон ҳам ўз ўрнига эга


12:59, 23.10.2018 Жамият
 4 956

2017 йилда МАР, Ироқ ва Жанубий Судан аҳолиси бошқаларга қараганда кўпроқ салбий ҳисларни бошдан кечирган.

Американинг жамоатчилик фикри институти Gallup мутахассислари 146 мамлакат аҳолиси орасида сўровнома ўтказдилар. Сўровномада қатнашганлардан бир кун аввал уларда салбий ҳислар (асабийлик, ҳавотир, қўрқув ва бошқалар) намоён бўлганми ёки йўқлиги сўралган. Иштирокчиларнинг учдан бир қисми стресс ва безовталик ҳис қилганларини, 31 фоизи жисмоний оғриқ сезганлигини маълум қилган. 20 фоизга яқини эса қайғу ва ғазаб ҳақида гапирган.
 
Салбий ҳислар индекси Марказий Африка Республикасида нафақат 2017 йилда балки ўтган ўн йилда энг юқори кўрсаткичга эга бўлганини кўрсатган. Аввалги тўрт йил давомида Ироқ мазкур рейтингда биринчиликни эгаллаб келган. 2008 йилдан бери ушбу мамлакат аҳолиси салбий ҳисларни бошдан кечирувчи давлатлар бешлигига кириб келади.
 
Салбий ҳислар индекси энг паст давлатлар қаторига Тайвань, Қирғизистон, Қозоғистон, Эстония, Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Польша, Мўғулистон, Швеция ва Янги Зеландия кирган. Тадқиқотларда таъкидланишича, бу ҳолат юқоридаги давлатларда аҳоли кўпроқ ижобий ҳисларни бошдан кечиради дегани эмас.


 
Аҳолиси энг кўп ижобий ҳисларни бошдан кечирувчи мамлакатлар рейтингида дастлабки ўринларни Парагвай, Колумбия, Сальвадор, Гватемала, Канада, Коста-Рика ва Эквадор эгаллаган. Мутахассислар бу ҳолат Жанубий ва Марказий Американинг ижобий ҳисларга йўналган маданияти натижаси деб ҳисоблаяптилар.


 
Gallup 2017 йилда дунё аҳолиси қолган ўн йилга қараганда кўпроқ салбий ҳисларни бошидан кечирганини таъкидлаган. Институт бундай тадқиқотни 2006 йилдан бери ўтказиб келади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Gallup Индекс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар